Feruzbek Aliev (@TreydingFeruzbekAliev) — Telegram-канал | Telegram Dialogs
Telegram Dialogs — логотип
Все каналы
Feruzbek Aliev

Feruzbek Aliev

@TreydingFeruzbekAliev

53.5K подписчиков экономика

Халқаро молиявий эксперт, магистр, инвестор, профессионал трейдер ва Uranus ўқув маркази асосчиси Ферузбек Алиевнинг расмий Telegram канали! Мурожаат учун: Телефон: +998555084477 Телеграм: @uranus_manager

Последние публикации

Feruzbek Aliev
28.08.2026 14:49 · 👁 8.3K
⚡️EURUSD - H4 25 Август "МБТ-да" берилган 📉 таҳлил. ✔️ 🟢1️⃣ 🔄 🟢2️⃣ 💲 Умумий даромад +46 пункт. Барчангизни яна бир бор даромад билан табриклайман 🤝 ⚡️ Манба: Feruzbek Aliev
Feruzbek Aliev
28.08.2026 14:46 · 👁 7.2K
⚡️ S&P 500 - H4 25 Август "МБТ-да" берилган 📉 таҳлил. ✔️ 🟢1️⃣ 🔄 🟢2️⃣ S-B/E олди 💲 Умумий даромад +730 пункт ($73 долларда ҳаракат). Барчангизни яна бир бор даромад билан табриклайман 🤝 ⚡️ Манба: Feruzbek Aliev
Feruzbek Aliev
28.08.2026 14:44 · 👁 7K
⚡️ S&P 500 - H1 25 Август "МБТ-да" берилган 📈 таҳлил. ✔️ 🟢1️⃣ ✔️ 🟢2️⃣ 💲 Умумий даромад +464 пункт ($46 долларда ҳаракат). Барчангизни яна бир бор даромад билан табриклайман 🤝 ⚡️ Манба: Feruzbek Aliev
Feruzbek Aliev
28.08.2026 14:42 · 👁 6.5K
💸 DXY - H1 Савдо учун эмас - Таҳлил учун 25 Август "МБТ-да" берилган 📈 таҳлил. ✔️ 🟢1️⃣ ✔️ 🟢2️⃣ 💲 Умумий ҳаракат +58 пункт. ⚡️ Манба: Feruzbek Aliev
Feruzbek Aliev
28.08.2026 14:41 · 👁 6.6K
⚡️ ETHUSD - D1 20 Июль "МБТ-да" берилган 📈 таҳлил. ✔️ 🟢1️⃣ ✔️ 🟢2️⃣ ✔️ 🟢3️⃣ 💲 Умумий даромад +661 пункт ($661 долларда ҳаракат). Барчангизни яна бир бор даромад билан табриклайман 🤝 ⚡️ Манба: Feruzbek Aliev
Feruzbek Aliev
28.08.2026 14:40 · 👁 7K
⚡️ BTCUSD - D1 20 Июль "МБТ-да" берилган 📈 таҳлил. ✔️ 🟢1️⃣ ✔️ 🟢2️⃣ 💲 Умумий даромад +7 800 пункт ($7 800 долларда ҳаракат). Барчангизни яна бир бор даромад билан табриклайман 🤝 ⚡️ Манба: Feruzbek Aliev
Feruzbek Aliev
28.08.2026 14:36 · 👁 7.4K
🥇 GOLD - H1 25 Август "МБТ-да" берилган 📉 таҳлил. ✔️ 🟢1️⃣ 🔄 🟢2️⃣ 📈 битимни олиб ташлаймиз! 💲 Умумий даромад +6 600 пункт ($66 долларда ҳаракат). Барчангизни яна бир бор даромад билан табриклайман 🤝 ⚡️ Манба: Feruzbek Aliev
Feruzbek Aliev
28.08.2026 12:02 · 👁 10.8K
🚨 Дўстлар, огоҳ бўлинг: Телеграмда янгича фирибгарлик (лохотрон)! ​Канал ва гуруҳларда "Давлат томонидан ҳаммага компенсация тўланяпти" деган ёлғон хабарлар тарқаляпти. ​Одамларни ишонтириш учун худди расмий сайтдек кўринадиган “https: gov uz” линкини қўйиб олишган. Лекин бу линкни боссангиз, тўғридан-тўғри фирибгарларнинг тузоғига тушасиз ва пулингиздан ёки шахсий маълумотларингиздан айрилиб қолишингиз мумкин. ​❌ Эътиборсиз қолдирманг! ⚠️ Ҳеч қанақа нотаниш линкларга кирманг ва пластик карта маълумотларингизни киритманг. ​Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг! ⚡️ Манба: Feruzbek Aliev ⚡️Instagram  ⚡️Telegram ⚡️YouTube     ⚡️TikTok ⚡️Facebook   ⚡️Manager
Feruzbek Aliev
28.08.2026 07:30 · 👁 9.8K
Жума барчангизга муборак бўлсин!
Feruzbek Aliev
27.08.2026 04:52 · 👁 12K
💸 Сиз Ўзбекистонда 12% солиқ тўлайман деб ўйлайсизми? Қаранг, мисол учун Сиз расмий ишлайсиз. Маошингиз 10 млн сўм. Жисмоний шахслар даромад солиғи 12% бўлса, 1,2 млн сўм солиқ ушланади ва картангизга 8,8 млн сўм тушади. Кўпчилик шу ерда “мен давлатга 12% тўладим” деб ҳисоблайди. Лекин ҳисоб ҳали тугамади. Сизни ишга олган компания учун ҳам 10 млн сўмлик ходимнинг таннархи фақат 10 млн эмас. Одатий шароитда иш берувчи яна 12% ижтимоий солиқ тўлайди. Бу яна 1,2 млн сўм. Демак, иш берувчининг умумий харажати 11,2 млн сўм, сизнинг қўлингизга эса 8,8 млн сўм тушади. Молияда бунга яқин тушунча tax wedge деб аталади. Яъни ходим меҳнатининг умумий таннархи билан унинг қўлига тегадиган соф даромад ўртасидаги солиқ фарқи. Энди 8,8 млн сўмни сарфлашни бошлаймиз. Супермаркет, кафе, кийим, техника, хизматлар. Стандарт ҚҚС ставкаси 12%. Агар товарнинг якуний нархи 112 000 сўм бўлса, унинг ичида 100 000 сўм товар қиймати ва 12 000 сўм ҚҚС бор. Агар қўлингизга тушган 8,8 млн сўмнинг ҳаммасини стандарт ҚҚС киритилган товар ва хизматларга сарфласангиз, нархлар ичидаги ҚҚС тахминан 943 минг сўмни ташкил қилади. Шунда шартли ҳисоб шундай кўринади: 1,2 млн сўм ЖШДС, 1,2 млн сўм иш берувчининг ижтимоий солиғи ва тахминан 943 минг сўм истеъмол нархлари ичидаги ҚҚС. Жами тахминан 3,34 млн сўм. Бу иш берувчи сарфлаган 11,2 млн сўмга нисбатан қарийб 30%. Лекин шу ерда жуда муҳим нуқта бор: бу “Ўзбекистонда ҳар бир инсон 30% солиқ тўлайди” дегани эмас. Ижтимоий солиқни юридик жиҳатдан иш берувчи тўлайди, ҳар бир товар ва хизматга 12% ҚҚС татбиқ этилмайди, айрим операцияларда имтиёзлар бор, ҳар бир инсон ҳам бутун маошини истеъмолга сарфламайди. Аммо бу мисол 12% ЖШДС инсоннинг умумий иқтисодий солиқ юкини тўлиқ кўрсатмаслигини яхши очиб беради. Пулнинг кейинги ҳаёти ҳам шу билан тугамайди. Машинага ёқилғи қуйдингизми, айрим маҳсулотларда ҚҚСдан ташқари акциз ҳам бўлиши мумкин. Кўчмас мулкка эга бўлсангиз, мол-мулк солиғи масаласи пайдо бўлади. Ер участкангиз бўлса, ер солиғи бор. Квартирани ижарага берсангиз, ижарадан олинган даромад солиққа тортилади. Инвестициядан даромад олсангиз ҳам солиқ режимига қараш керак. Айрим дивиденд ва фоиз даромадларига солиқ бор, айримларида эса имтиёзлар амал қилади. Пулнинг иқтисодий ҳаётига қарасангиз, манзара жуда қизиқ: пул ишлаб топилади - солиқ бор; меҳнат ташкил қилинади - иш берувчи томонида солиқ бор; пул сарфланади - нарх ичида солиқ бор; актив сотиб олинади - айрим ҳолатларда солиқ бор; актив даромад келтиради - яна солиқ режими пайдо бўлади. Бу постнинг мақсади “солиқ ёмон” дейиш эмас. Солиқ давлат иқтисодий тизимининг бир қисми. Инфратузилма, таълим, тиббиёт, хавфсизлик ва бошқа давлат харажатлари молиялаштирилиши керак. Мен айтмоқчи бўлган нарса бошқа: молиявий саводхон инсон фақат қанча пул топаётганини эмас, ўша пулдан ҳақиқатан қанчаси ўзида қолаётганини ҳам тушуниши керак. Инвестор 1% комиссия учун брокерларни солиштиради. Депозитда 2% кўпроқ даромад учун банкларни ўрганади. Кредитда 3% фарқни йиллаб ҳисоблайди. Лекин кўпчилик ўзининг реал солиқ юкини бир марта ҳам ҳисоблаб кўрмаган. Бунинг устига инфляция ҳам бор. Инфляция солиқ эмас, лекин у ҳам сизда қолган пулнинг харид қобилиятини камайтиради. Шунинг учун шахсий молияда “қанча пул топдим?” деган саволнинг ўзи етарли эмас. Тўғри саволлар бошқача: қанча топдим, қанчаси солиққа кетди, қанчаси комиссия ва фоизларга кетди, инфляциядан кейин қанча қиймат сақланиб қолди ва энг муҳими, қанчасини капиталга айлантира олдим? Чунки бойликни фақат катта маош белгиламайди. Бойликни ишлаб топган пулингизнинг қанчасини сақлаб, кейин капиталга айлантира олишингиз белгилайди. Шунинг учун кейинги сафар кимдир: “Мен Ўзбекистонда 12% солиқ тўлайман”, деса, битта савол беринг: “Фақат кўриниб турган 12%ними?” ⚡️ Таҳлил: Feruzbek Aliev
Чат поддержки
Ответим здесь же, обычно быстро
Здравствуйте! Напишите ваш вопрос — оператор ответит в этом чате.